Жаҳолатга қарши - маърифат!Мақолалар

Қадр топган қадриятлар

Инсоният яралибдики, хаётий дунёда ўз ўрнига мавқеига эгалик қилиб хаётнинг пасту баланд сўқмоқларида юриб турли туман синовларни ўз бошидан кечиради. Бу дунёга инсониятни яратилишидан мақсад биринчи навбатда яратгувчисини яхши таниб, унинг ўзига ибодат қилишлиги учун ҳамда ер юзини обод этиш, яшаб турган жамиятини тараққий этиш учун тинмай меҳнат қилиши, илм-фанни чуқур ўрганиб ёшларга ҳам ўргатиш лозим бўлади. Тарихни ўрганмасдан туриб келажакка эртанги кунга ишонч бўлмайди.

Юртимиз ўз мустақиллигини қўлга киритган кундан бошлаб биринчи ўринда ота-боболаримиздан мерос бўлиб келган минг йиллик тарихга эга бўлган диний ва миллий қадриятларимизни ўрганиш хамда уни асраб-авайлашга қаратилган кўплаб ҳукуматимизнинг қарор ва фармонларини туб илдизида узоқ йиллар мобайнида топталган миллий ва диний қадриятларни мужассам ва мукаммал тарзда ўрганиб ёшларни онгида қадрият деган тушунчани шакаллантириш масалалари кўтарилган. Бунга ХХ асрда халқимизнинг диний эътиқодларни чеклаб қўйилиши натижасида мўмин-мусурмонлар  онгида “дин – бу Афюн” деган ғояни сингдирилиши, қолаверса миллий қадриятларимизнинг ман этилиши буюк аждодларимиздан бизларга мерос бўлиб қолган турли қўлёзма ва тошбосма шаклидаги илмий манбааларни олиб кетилиши, тарихий обидаларимизни эскилик сарқити деган тушунча билан бузиб ташланиши, Ватан озодлиги йўлида асарлар ёзган юртнинг кўзга кўринган зиёлиларини қатағон қурбонига айланиши каби мисолларни келтириш мумкин.

Юртимиз мустақил бўлганидан кейин ушбу юқорида санаб ўтилган иллатларга барҳам берилиб халқимизни эркин ибодат, урф-одат ва анъаналарни амалга ошириш, аждодлар меросини ўрганиш, улуғлар қўним топган зиёратгоҳларни обод этиш, масжидларни очилиши ва диний таълим олиши учун ўқув юртларини фаолият юритилишга кенг имконият ва шарт-шароитларни яратилиши ҳамда энг асосийси эртанги кунга ишонч ва ёшларда Ватанга муҳаббат, диний ва миллий қадриятларимизга ҳурмат кўрсатилиши каби ғояларни бемалол тарғиб қилиш имкониятлари пайдо бўлди. Албатта, бугун бизлар берилган имкониятлардан оқилона фойдаланиб юрт ободлиги, ақида мусаффолиги, қадриятларни қадрлилиги ва саъйи ва ғайрат тушунчасини ёшларга ўргатишимиз ҳам қарз, ҳам фарз бўлади. Миллий маърифатчи миллат камида юрт озодлиги йўлида маърифий асарлар ёзган Авлоний айтганидек:

Ҳақ буюрди: “Лайса лил-инсонни илло мо саъйо”
Ғайрат била ўтди оламдин Муҳаммад Мустафо.
Бизда умматмиз қилайлик саъй ила хайру соҳа
Қилсалар шояд шафоат соҳиби рўзи жазо.

Қадриятларимизни авайлаб-асрайлик, қадрсизликдан сақланайлик.

Қурбонали ПИРМАТОВ,
Бешарик тумани “Узун” масжиди имом-хатиби

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Close