Қалбим кўр бўлганидан кўра…

Уқайратул Обида (қ.с.) Аллоҳнинг суюкли қулларидан эди. Кўзлардан оқаётган шашқатор ёшларнинг адоғи йўқ эди. Шу туфайли ҳам бориб-бориб кўзи кўр бўлиб қолганди. Бир киши унга:
– Кўрмаслик нақадар ёмон! – деди.

У табассум билан шундай жавоб қайтарди:
– Аллоҳ таоло билан ўртамда парда бўлиши ундан ҳам ёмон. Қалбимнинг кўр бўлиб, Роббимнинг буйруқларидаги ҳикматни ва хислатни тушунмаслиги эса, ёмондан ёмон».

***

Бу ҳаётда кўзнинг кўрлигидан кўра қалб кўрлиги оғирроқ дард. Чунки кўзи кўр одам нари борса, бу фоний дунёни 70-80 йил кўролмайди. Аммо қалби кўр одам абадий жаннатга умуман назар сололмайди.

Ижтимоий тармоқларда улашинг!!!

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan