Савол-жавоб

Қарз олиб эҳсон қилса бўладими?

Савол: Ассалому алайкум!
– Мени бобом ва бувим оламдан ўтган эдилар. Қариндошларимиз эҳсон қилинглар, деб туриб олишган. Ҳозир бизда эҳсон қилишга маблағимиз етарли эмасди. Шунинг учун қарз олиб, эҳсон қилиб берсак бўладими?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
– Қарз олиб эҳсон қилинмайди, чунки марҳум учун қилинадиган эҳсон вожиб эмас, ихтиёрийдир. Динимиздаги барча молиявий ибодатлар бойларга буюрилган. Имконияти етмаганлар ҳеч қачон эҳсон қилишга мажбур қилинмайди. Улар марҳумларни дуо, истиғфор ва тиловати Қуръон билан йўқлаб туришлари айни муддаодир. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво ҳайъати | fatvo.uz

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Close