Қайси бири афзал: таровеҳми ёки қазо намозлар?

Савол: Ассалому алайкум!
– Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойи кечаларини қоим бўлиб ўтказганлар ва шунга тарғиб қилганларини ўқиб ўргандим. Мени бир неча йиллик қазо намозларим бор. Мени ўйлантирган савол, уйда қолиб, ҳар кечани бир қисмида ёки ҳаммасида қазо намозларимни ўқиганим афзалми ёки жамоат билан суннати муаккада бўлган таровеҳни ўқиганимми? Ҳар иккисида ҳам кечаси қоимманку?! Чунки ҳар доим биринчи фарз амални бажариш ва қарзни узиш лозимку. Ноўрин савол берган бўлсам узр сўрайман. Жавоб учун олдиндан ташаккур! Аллоҳ сизлардан рози бўлсин!

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
–Иккисини ҳам ўқинг. Валлоҳу аълам!

savollar.islom.uz

Ижтимоий тармоқларда улашинг!!!

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan