Савол-жавоб

«40 ёшга етганда қилинадиган бир амал бор…»

Савол: Ассалому алайкум!
– Одамлар орасида «Қирқ ёшга тўлганда туғилган кун нишонланмайди, ким нишонласа бахтсизлик келади» деган гаплар бор. Шу гаплар қанчалик асосли. Бидъат эмасми?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
– 40 ёшга етганда қилинадиган бир амал бор. Аллоҳ таоло «Аҳқоф» сурасида марҳамат қилади:

وَوَصَّيْنَا الْإِنسَانَ بِوَالِدَيْهِ إِحْسَانًا حَمَلَتْهُ أُمُّهُ كُرْهًا وَوَضَعَتْهُ كُرْهًا وَحَمْلُهُ وَفِصَالُهُ ثَلَاثُونَ شَهْرًا حَتَّى إِذَا بَلَغَ أَشُدَّهُ وَبَلَغَ أَرْبَعِينَ سَنَةً قَالَ رَبِّ أَوْزِعْنِي أَنْ أَشْكُرَ نِعْمَتَكَ الَّتِي أَنْعَمْتَ عَلَيَّ وَعَلَى وَالِدَيَّ وَأَنْ أَعْمَلَ صَالِحًا تَرْضَاهُ وَأَصْلِحْ لِي فِي ذُرِّيَّتِي إِنِّي تُبْتُ إِلَيْكَ وَإِنِّي مِنَ الْمُسْلِمِينَ۝

15. Инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик. Онаси унга қийналиб ҳомиладор бўлди ва уни қийналиб туғди. Ва унинг ҳомиласи ва кўкракдан ажратиши ўттиз ойдир. Қачонки у вояга етиб, қирқ ёшга етганида: «Роббим, Ўзинг менга ва ота-онамга берган неъматларингга шукр қилишимга ва Сен рози бўлган солиҳ амал қилишимга муваффақ этгин. Ва менинг зурриётларимни ҳам солиҳлардан қилгин. Албатта, мен Сенга тавба қилдим ва албатта, мен мусулмонларданман», – деди.
дейишни кўпайтириш керак. Валлоҳу аълам!

savollar.islom.uz

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Close