Қора танли инсонлар қайси пайғамбар даврида пайдо бўлган? 

Савол: Ассаламу алайкум!
– Авваламбор, мени саволларимга жавоб ёзганингиз учун сизлардан миннатдорман. Биз каби илмсиз китоб ўқишга вақти йўқ, эринчоқ мухлисларингизни ҳурмат қилганингиз учун сизлардан Аллоҳ рози бўлсин. Мен сўрамоқчи бўлган саволимнинг динга алоқаси бор деб ўйлайман.

Қора танли инсонлар қайси пайғамбар даврида пайдо бўлган? 


Жавоб: Ва алайкум ассалом!
– Биродари азиз, Аллоҳ сиздан рози бўлсин! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам :

عن أبي هريرة رضي الله عنه قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : «من حسن إسلام المرء تركه ما لا يعنيه» حديث حسن رواه الترمذي وغيره .”

Яъни Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Киши ўзига кераксиз бўлган нарсаларни тарк қилиши, Исломининг гўзал эканлигининг аломатидандир”, дедилар (Термизий ва бошқалар ривояти).

Агар бу маълумот сизнинг дину-дунёйингизга заррача бўлсада фойда келтирганида эди, уламоларимиз буни албатта китобларда ёзиб қолдирган бўлар эдилар. Валлоҳу аълам.

savollar.islom.uz

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan