Қорилар тақдирланди

Аллоҳ таолога кўплаб шукурлар бўлсинки, юртимизда ўз таровати билан биз мўмин-мусулмонларни қалбларимизга ҳурсандчилик онларини улашаётган Рамазон ойи меҳмон бўлиб турибди. Бу ой баракотли ва Қуръон нозил бўлган ойдир. Аллоҳнинг ҳақ дини, мўътабар китобини масжидларда хатм қилиниши Рамазон ойининг файзини янада оширди.

Юртимиздаги масжидларда таровеҳ намозлари, хатми Қуръонлар кўтаринки руҳда ўтказилиб келинмоқда.
Вилоятимиздаги шаҳар-туманларда жойлашган 180 дан ортиқ масжидларда хатми Қуръонлар давом этмоқда.

Хусусан Марғилон шаҳар «Каптарли мозор» масжидида ҳам 20 кун давомида Аллоҳнинг муборак каломи қориларимиз томонидан ўқилиб, хатм қилинди. Хатми Қуръон ниҳояси янада тароватлик, ҳурсандчиликларга бой бўлди. Масжидимизга улуғ устоз домлалар ва моҳир қорилар ташриф буюрди.

Хатми Қуръон ниҳоясида Аллоҳнинг каломини чиройли овозлари билан тиловат қилиб, маънавий зиёфатдан баҳраманд этган қориларга масжид жамоаси томонидан эсдалик совғалар, ташаккурномалар билан тақдирланди. Бу ҳолат улуғ кеча файзини янада ошишига хизмат қилди.

Аллоҳ барчаларимиздан бу ибодатларимизни қабул қилиб, савобларидан вафот қилган умиди дуоларимизни ҳам баҳраманд қилсин!

Лазизбек Суярқулов,

Марғилон шаҳар «Каптарли мозор» масжиди имом хатиби 

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan