“Қўшкечик” масжиди

Фарғона вилояти Қува тумани Байналминал қишлоқ фуқаролар йиғини худудида жойлашган “Қўшкечик” жоме масжидининг ўрни, дастлаб ташландиқ холатдаги жой бўлган. Бу жойдан Байналминал қишлоғида яшовчи Ашуров Вохиджон автомобил ва бошқа транспорт воситаларини таъмирлаш устахонаси сифатида фойдаланган.

Кейинчалик Байналминал қишлоқ фуқаролари талаб ва истаклари асосида қаровсиз қолган жойга масжид барпо қилиш таклифи билдирилади ҳамда 1993 йилда қурилиши бошланган ҳашар йўли билан 1995 йили қуриб битказилади. 2014 йилдан буён  Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг буйруғига асосан Хомидов Бозорали имом-хатиб вазифасида ишламоқда.

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan