Ибратли ҳикояларМақолалар

Ибратли ҳикоя: «Қўйнинг энг яхши ва энг ёмон икки аъзоси»

Ҳикоя қилинишича, Луқмони Ҳаким ҳабаший бир қул эдилар. У кишидан биринчи ҳикматнинг кўриниши мана бу ҳолда юз берган эди. Бир куни хўжайинлари: “Эй ғулом, бизга бир қўйни сўйиб, энг маззали икки жойидан келтиргин”, деди. У киши қўйни сўйиб, юраги билан тилини олиб келди.

Кейин: “Қўйнинг энг ёмон жойидан келтиргин” деганида, яна бир қўй сўйиб, юраги билан тилини келтирдилар. Буни кўриб ҳайратланган хўжайинлари буни сабабини сўради.

Луқмони Ҳаким: “Жасадда бу икки парча гўштдан ширинроғи йўқ-ки, агар иккови яхши бўлса, борди-ю ёмон бўлса, икковидан кўра аччиқроқ нарса йўқ”, дея жавоб берган эканлар.

Қиссадан ҳисса шуки, тилимиздан фақат яхши гап чиқсин!

Олтиариқ тумани “Оқмозор” масжиди имом-хатиби
Анваржон ТОШМАТОВ тайёрлади

Калит сўзлар

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Close