Қурбонликни терисини кимга бериш лозим?

Савол: Ассалому алайкум, шайх жаноблари!

Шу пайтгача қурбонликнинг терисини сотиб мискин ёки толиби илмларга берар эдим. Куни кеча бир жойда қурбонлик зиёфатида ўтириб қолганимизда, бир намозхон: «Қурбонликни териси сотилмайди, балки шундоғича берасиз, олган киши нима қилса қилади (ўзи билади)», – деди. Мен: «Уни қимматроққа сотиб толиби илмни ёки мискинни ҳожатини кўпроқ чиқаришим мумкинку», – дедим. У эса – нима учун маҳсини тагига масҳ тортмасдан устига тортамиз, ваҳоланки таги билан юрамизку, – дея мисол келтирди. Шунинг учун тортишманг, терини мискинга бериш керак (гап тамом), у ёғи билан ишингиз бўлмасин, деди. Мен ўзимга ишонар эдим, аммо шунча жамоат ичида у киши билан тортишмасдан, индамай қўя қолдим. Далил сифатида ҳеч нарса келтира олмадим. Жавоб учун олдиндан раҳмат!

Жавоб: Ва алайкум ассалом!

Сизга ихтилофдан қочганингиз учун ташаккур! Мазкур одам нотўғри айтибди. Бу ҳақда сиз айтган гап тўғри. Машҳур фиқҳ китобларимиздан «Мухтасари Виқоя»да бу масалада қуйидагилар айтилган: Унинг терисини садақа қилинади ёки доимий манфаатланадиган анжом қилиб олинади. Пўстакми, мешкобми, хуржунми ёки шунга ўхшаш уйда доимий фойдаланиб турадиган нарса қилиб олиш дуруст.

فَإِنْ بِيعَ بِغَيْرِ ذَلِكَ يَتَصَدَّقُ بِثَمَنِهِ. Агар терини бошқа нарсага алмаштирилса ёки сотилса, қийматини садақа қилинади.

savollar.islom.uz

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan