Қуръон мусобақаси ғолиблари Умрага жўнаб кетди

Қуръон мусобақаси ғолиблари Умрага жўнаб кетди. Бу ҳақда muslim.uz портали хабар бермоқда.

Ўзбекистон Қуръон мусобақасининг Республика босқичи ғолиблари Умра зиёратига ота-оналари ва ҳамроҳлари билан биргаликда бориш имкониятини қўлга киритганлари ҳақида маълум қилган эдик.

Бугун, 6 июнь куни, муқаддас Рамазон ойининг 21-кунида эрта тонгдан Тошкент халқаро аэропортида Умра зиёратига отланган бир гуруҳ ватандошларимизни кузатиш маросими ўтказилди. Ушбу маросим Muslim.uz портали ходимлари томонидан онлайн намойиш этилди ва кўплаб юртдошларимизнинг қўллаб-қувватлашига сабаб бўлди.

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan