Қорилар мусобақаси учун рўйхатдан ўтувчиларга қулайлик!

Азиз Қуръон мухлислари! Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси билан 2018 йилнинг биринчи ярмида Республикамизда 3 босқичдаги Қуръон мусобақаси ўтказилиши, унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари  ва Тошкент ислом университети талабаларидан ташқари, масжидлардаги имом-хатиблар, имом ноиблари, муаззинлар ҳамда Қуръони карим қироати бўйича иқтидори бўлган 18-40 ёшдаги барча эркагу аёл фуқароларимиз иштирок этишлари мумкинлиги, шунингдек, жорий йилнинг 4-январидан 13-январигача Қуръони карим мусобақасининг шаҳар ва туман босқичларида қатнашиш истагида бўлган фуқароларнинг рўйхатга олиш ишлари ўтказилиши тўғрисида хабар берган эдик.

Фуқароларимиз мурожаатидан келиб чиққан ҳолда ҳамда уларга қулайлик яратиш мақсадида вилоятимизнинг барча марказий масжидларида рўйхатга олиш ишлари ташкил этилганини маълум қиламиз.

Мусобақада иштирок этишни истаганлар 2018 йилнинг 13 январига қадар қуйидаги манзилларга мурожаат қилишлари мумкин:

1. Фарғона шаҳри «Янги Чек» жоме масжиди. Тел: +99 890 277 93 83;

2. Қўқон шаҳри «Мадрасаи Мир» жоме масжиди. Тел: +99 898 558 80 80;

3. Қувасой шаҳри «Ислом» жоме масжиди. Тел: +99 891 655 70 18;

4. Марғилон шаҳри «Хонақоҳ» жоме масжиди. Тел: +99 893  976 40 77;

5. Бешариқ тумани «Умар ибн Абдулазиз» жоме масжиди. Тел: +99 894 493 88 34;

6. Бағдод тумани «Зайд ибн Собит» жоме масжиди. Тел: +99 894 446  64 81;

7. Бувайда тумани «Пошшопирим» жоме масжиди. Тел: +99 893 373 08 88;

8. Данғара тумани «Саидаҳмадхон ҳожи» жоме масжиди. Тел: +99 899 807 59 41;    +99 891 687 42 37;

9. Ёзёвон тумани «Билол ибн Рабоҳ» жоме масжиди. Тел: +99 891 326 24 47;

10. Қува тумани «Абу Ҳанифа» жоме масжиди. Тел: +99 890 583 54 00;

11. Қўштепа тумани «Исмоил Бухорий» жоме масжиди. Тел: +99 890 407 70 40;

12. Олтираиқ тумани «Шоҳ Толиб» жоме масжиди. Тел: +99 890 532 04 08;

13. Риштон тумани «Хўжа Илғор» жоме масжиди. Тел: +99 891 653 48 42;

14. Ўзбекистон тумани «Оқтепа» жоме масжиди. Тел: +99 891 143 15 45;

15. Тошлоқ тумани «Саид Хотам Эшон» жоме масжиди. Тел: +99 897 955 34 56;     +99 890 230 01 23;

16. Сўх тумани «Иноятуллоҳ» жоме масжиди. Тел: +99 890 272 90 00;    +99 898 276 77 08;

17. Учкўприк тумани «Хожа Муҳаммад валий» жоме масжиди. Тел: +99 891 202 07 08;

18. Фарғона тумани «Хожа Аҳмад валий» жоме масжиди. Тел: +99 891 283 90 99;

19. Фурқат тумани «Ингичка» жоме масжиди. Тел: +99 891 145 22 48.

Эслатиб ўтамиз, рўйхатга олиш ишлари жорий 2018 йилнинг 13 январига қадар эрталаб соат 09:00дан кечги соат 19:00гача давом этади.

Қатнашувчилар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

–  Паспорт нусхаси (асли кўрсатилади),

–  4 дона фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмда).

Вакиллик матбуот хизмати

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan