Қуръон тиловати ила қалблар ором олур!

Ассалому алайкум, азиз Қуръон мухлислари! Аввал хабар қилганимиздек, айни вақтда ўлкамизда бўлиб ўтаётган қорилар мусобақаси қувончу шодликларни олиб келди. Одамлар фақат қориларнинг ҳузурбахш тиловатлари, юзларидаги нур, хонадонлардаги Каломуллоҳ такрорлари ҳақида сўз қилишмоқда. Барча навбатдаги Қуръон мусобақасини сабрсизлик билан кутмоқда, ҳатто айрим кишиларимиз шаҳару қишлоқларни кезиб, ҳар бир ҳудуд босқичини кузатиб боришмоқда.

6-февраль санасидан бошлаб водий гавҳари бўлган Фарғонанинг олти ҳудудида бошланган Қуръон мусобақаси вилоятимизни нурга тўлдирмоқда. Мусобақани кўтаринки ва байрамона кайфиятда ўтказиш мақсадида “Қуръон мусобақаси – 2018” кўрик танлови ҳайъати раиси устоз Абдулҳаким қори Матқулов ҳамда ЎМИ Фарғона вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Турсунали домла Эрбўтаевлар жараённинг боришини кузатиб боришмоқда.

Танлови ҳайъати раиси устоз Абдулҳаким қори Матқулов Қувасой, қадим Марғилон, кўҳна Қўқон замини ҳамда Қўштепа, Бувайда, Ўзбекистон ва Олтиариқ туманларида ўтказилаётган мусобақаларда иштирок этиб, бугунги кунларга етказгани учун Ҳақ таолога ҳамдлар айтиш, айниқса, мусобақани ўтказишга ташаббус кўрсатган, бу орқали сизу бизни илм-маърифатга чорлаган муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев ҳақларига дуойи хайрлар қилишга барчани даъват этди.

Вакиллик мутбуот хизмати

Тавсия этамиз

Leave a Comment