Қиз никоҳ вақти «рози эмасман» деса, нима қилиш керак бўлади?

Савол: Никоҳ вақтида қиз розилигини айтмай йиғласа, никоҳ боғланган бўладими?

Жавоб: Йўқ, турмуш қураётган йигит ва қиз икки эркак ёки бир эркак ва икки аёл ҳузурида никоҳ қуриб бир-бирларига танмаҳрам бўлаётганларини ўтган замон лафзида, очиқ-ойдин, яъни «танмаҳрамликка ўзимни бағишладим», «тамаҳрамликни қабул қилдим» каби сўзларни айтиши шарт. Уларнинг розилик сўзларини, ана шу ўринда гувоҳлар ҳам эшитишлари лозим («Ҳидоя»).

Савол: Қиз никоҳ вақти розилик сўралганида «рози эмасман» деса, нима қилиш керак бўлади?

Жавоб: Қизни зўрлаб эрга бериш мумкин эмас. Агар қиз никоҳ маросимида очиқдан-очиқ рад жавобини берса, никоҳ боғланмайди.

«Сўраган эдингиз».

Тавсия этамиз

Leave a Comment