Садақа ҳатто касалликни кетказади (ибратли ривоят)

Бир киши Абдуллоҳ ибн Муборакнинг ҳузурларига кeлиб тиззасида етти йилдан бeри касал борлиги, уни даволаш учун кўплаб табибларга учрагани, бироқ умуман даво топа олмаганини шикоят қилди. Шунда Абдуллоҳ ибн Муборак:

– Фалон қишлоққа боргин, одамлар у жойда сувга жуда муҳтож. Уларга бир қудуқ кавлаб, сув чиқариб бeр, ажабмас, Аллоҳ сув чиқиши билан сeни ҳам касалингдан фориғ қилса, дея насиҳат қилдилар.

Ҳалиги киши Абдуллоҳ ибн Муборакнинг айтганларини қилди. Сув чиққан эди ҳамки, Аллоҳ унинг дардига шифо ато қилди.

Ҳикоядан шуни англаш мумкинки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Касалларингизни садақа билан даволанглар”, деган ҳадисларига биноан садақа бериш орқали балолар ва касалликлар даф бўлади.

Жалолиддин МАМАТҚУЛОВ,
Учкўприк тумани “Шоҳ Муқаддам” масжиди имом-хатиби

Ижтимоий тармоқларда улашинг!!!

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan