Савол-жавоб

Шанба куни кир ювиб бўлмайдими?

Савол: Ассалому алайкум!
– Одамлар «Жаноза бўлган уйга яқин жойда турган киши кир ва бош ювмайди», – дейишади. Кейин яна «Шанба куни кир ювиб бўлмайди», – дейишади. Шу гаплар қанчалик тўғри?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
– Динимизда бу гапларнинг бирортасини асоси йўқ. Мусулмон киши бундай нотўғри тушунчалардан узоқ бўлиши керак. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво ҳайъати | fatvo.uz

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Close