Шу қора нуқтага ишониш қанчалик тўғри?

Савол: Ассалому алайкум!
– Чақалоқни пешонасига қора суртиш ҳақида ўқидик. Аммо кўз тегиши аниқ бўлса шуни сурса ҳам тегади сурмаса ҳам тегиши мумкинку. Бу бидъат эмасми? Шу қора нуқтага ишониш қанчалик тўғри?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
– Бу ерда қора нуқтага суянилмайди. Одатда кўз жуда ўйноқи ва ялтироқ нарсаларга жуда ўч бўлади. Эътибор берган бўлсангиз, инсон бировнинг юзига қараганда энг эсда қоладигани юзидаги ҳоли бўлади. Шаръий руқия ўқиб дам солувчилар “инсоннинг биринчи қарагандаги назари зарарли бўлади, кейингиси эса зарарли эмас” дейишади. Буни ўша назардан сақланишнинг тадбири деб тушиниш керак. Бу худди шамоллаб қолмаслик учун тўн кийиш каби тадбир бўлганидек. Валлоҳу аълам!

savollar.islom.uz

Ижтимоий тармоқларда улашинг!!!

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan