Соқол қўйиш “мода” эмас

Бугунги кунда соқол қўйиб беамаллик қилаётган, суннатни тахқирлаётганлар ҳақида бироз мулоҳаза.

Динимизда соқол қўйиш суннат амал ҳисобланади. Аллоҳ таоло соқол қўйишни Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васалламга буюриб ва уни умматига шиор қилишни амр қилди. Зеро, соқол эркак кишининг зийнати ва юз ҳаққидир. Эркак кишига соқолни парваришлаб текислаш ва ҳушбўй олиб юриш суннатдир. Динимизда ғайри динлар ахлоқидан қайтариб мушрикларга хилоф қилиб мўйлабни қисқартириб соқол қўйинглар, дейилган.

Ҳозирда соқол қўйиш замонавий тилда айтганда “мода” сифатида ёшларимиз орасида урфга кирган десак, муболаға бўлмайди. Чунки ҳозир телефон ёки интернет орқалик бир икки мақолани ўқиб одамлар ўзича динни тушунган бўлиб, соқол қўйишмоқда. Ёки бир сериал ёки кино актиёрларига тақлид қилишмоқда. Соқол қўйиш инсонни ҳуснига ҳусн қўшса, қўйиш керак. Қўйса ҳам беўхшов, одамни кайфиятига тегадиган ёки жиноятчиларни эслатадиган қилиб қўйиш яхши эмас. Аввало, бир керакли даражада диний тушунча олиб унга амал қилиб, кейин қўйиш мақсадга мувофиқ. Акс ҳолда динимиз ва суннатимизни тахқирлаган бўлиб қолади. Зеро ҳаёси бўлмаганинг бошидаги рўмоли диндор қилиб қўймагани каби кўзи ерда бўлмаганнинг соқоли мўмин қилиб қўймайди.

Азизлар кўринганимиз каби бўлайлик ёки бўлганимиз каби кўринайлик!

Азизхон БАХРОМОВ,
Фарғона шаҳар бош имом-хатиби в.б.

Ижтимоий тармоқларда улашинг!!!

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan