Совчи қўйилган қиз рад қилса гуноҳми

Савол: Ассалому алайкум! Куёв томонидан юборилган совчиларга қиз рад жавобини бериши, ўша қизга нисбатан шариат бирор ҳукм белгиламайдими, бу унинг хоҳишига боғлиқми?
Жавоб: Ва алайкум ассалом! Имом Аъзам (р.а.) наздларида балоғатга етган қизнинг ихтиёри ўзида ҳисобланади. Шунинг учун шариъат нуқтайи назаридан келиб чиқилса, балоғатга етган қиз хоҳламаса рад қилишга ҳақлидир. Лекин ёшларимиз бу борада шошилмасдан катталарнинг фикрини ҳам инобатга олишса яхши бўлади, чунки ёши улуғларимиз ҳаётнинг пасту-баланди борасида улардан кўра тажрибалироқдирлар. Валлоҳу аълам.
ЎМИ фатво ҳайъати
Ижтимоий тармоқларда улашинг!!!

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan