Таълим-тарбияга эътибор доимий вазифамиздир!

Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Қалам сурасида шундай марҳамат қилган: “(Эй Муҳаммад!) Албатта, сен буюк хулқдасан”.

Ислом динида барча соҳаларга эътибор берилади, шу жумладан таълим-тарбияга ҳам. Таълим — бу бир нарсани билишлик бўлиб, ҳатто ота-она ўз фарзандига зарур бўлган нарсаларни, шу жумладан катталарни ҳурмат қилиш, ўзидан катталарга салом бериш, ҳалоллик ва тўғри сўзликни ўргатиб қўйишлари ҳамдир. Зеро, Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳадиси шарифда шундай деганлар: “Инсон ўз фарзандига тарбиядан муҳумроқ мерос қолдиролмайди”. Аслий диний ва миллий қадриятларимизда ҳам улуғ аждодларимиз таълимни тарбиядан ажратишмаган, зеро таълим-тарбия бир-бири билан узвий боғлиқдир.

Динимизда инсонни барча ижтимоий ва иқтисодий, моддий ва маънавий бўлган эҳтиёжларидан қандай фойдаланишликлари кўрсатиб қўйилган бўлиб, булар – одамлар билан, атрофидаги табиат, жамоатчиликдаги муносабатлар каби йўл-йўриқлар жуда аъло даражада кўрсатиб берилган. Мисол тариқасида мусулмон одам бошқа дин вакилларига бағрикенглик билан муносабатда бўлишлиги ҳақида Қуръони каримда Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилган “Аллоҳ сизларни диний уруш қилмаган ва диёрларингиздан қувиб чиқармаганларга яхшилик ва адолат қилишдан қайтармас. Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни яхши кўрадир”, деган (Мумтаҳана сураси, 8 оят).

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, юқорида айтилгани каби динимиз кўрсатмаларига риоя қилиб ҳаётда ўзимиз ва бошқаларни илмга, одобу аҳлоққа эътибор қаратиб борсак, бундай жамиятда ҳеч қачон турли зиддиятлар ва келишмовчиликлар келиб чиқмайди.

Б.Акбаров,
Фарғона тумани “Мулла Мирзажон” масжиди имом-хатиби

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan