Таниқли уламо Абдураззоқ ҳожи Юнусов вафот этди

Юртимиз мусулмонлари улкан мусибатга, оғир жудоликка учради. Кўп йиллардан бери нафақат юртимиз, балки қўшни мамлакатларга ҳам сермаҳсул хизматлари билан танилган, муҳтарам устоз, таниқли уламо Абдураззоқ ҳожи Юнусов табаррук 70 ёшда вафот этди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти, уламолари, имом-хатиблар ва мударрислар ҳамда Абдураззоқ ҳожи Юнусовнинг шогирдлари у кишининг оила аъзоларига, яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Улуғ олим Абдураззоқ ҳожи Юнусовнинг жанозалари бугун 5 октябрь куни Тошкент шаҳридаги Камолон даҳасидаги “Хўжа Аламбардор” жоме масжидида жума намозидан сўнг ўқилади.

Иннаа лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan