Таниқли уламолар вилоятнинг чекка ҳудудларидаги масжидларда жума намозида иштирок этдилар

Жонажон диёримизда муҳтарам Юртбошимиз раҳнамолигида барча жабҳада ислоҳотлар олиб борилаётганига барчамиз бевосита ва билвосита гувоҳ бўлиб турибмиз. Мазкур ислоҳотлар эса, ҳуқуқимиз кафолатлангани ва эркинлигимиз тўлиқ таъминланаётганлигидан далолатдир.

Маълумки, 8 декабрь Ўзбекистон Республикасининг бош қонуни – Конституцияси қабул қилинган кун бу кун халқимиз томонидан алоҳида эътибор билан қарши олинади.

Бугун муборак жума кунида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги раҳбарияти ҳамда таниқли уламолар вилоятнинг чекка ҳудудларидаги масжидларда жума намозида иштирок этдилар.

Жумладан, вилоят бош имом-хатиби Салимжон қори Қодиров Қўқон шаҳридаги “Зинбардор” масжидида, вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Алишер домла Наимов Фарғона тумани “Ҳазрати Умар” масжидида, Фарғона шаҳар “Аҳмаджон қори” масжиди имом-хатиби Файзулло Абдурахмонов Фарғона тумани “Қалбичин ота” масжидида, Марғилон шаҳар “Саид Жалолхон тўра” масжиди имом-хатиби Юнусхон Мамарасулов Фарғона тумани “Юнусхон эшон” масжидида, Марғилон шаҳар “Ҳудоёр ҳожи” масжиди имом-ноиби Абдувоғид домла Аҳмадалиев Фарғона тумани “Йўлдош ҳожи” масжидида, Ўзбекистон тумани бош имом-хатиби Адҳамжон Юлдашев Бешариқ тумани “Фирдавс” масжидида жума намозини ўқиб бердилар.

Жума намозида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг фатво бўлими томонидан тайёрланган “Ҳуқуқимиз кафолати” мавзусидаги тезиси ҳамда “Оилада аёлларга бўлган эҳтиром” мавзусидаги иловасидан фойдаланган ҳолда оят ва  ҳадис ҳамда ҳаётий мисоллар ёритиб берилди.

Намоздан сўнг барча масжидларда эл-юрт тинчлиги ва мамлакатимиз ободлиги, халқимиз ҳаёти янада фаровон бўлишини тилаб, дуойи хайрлар қилинди.

Вакиллик матбуот хизмати

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan