Тарих саҳифаcидан бир шингил

Марғилонлик тарихчи Муҳаммад Азиз Марғилоний айтади: «Ушбу замони тинчда Эски Марғилонда ва ҳам Янги Марғилонда Ҳазрат Худованд раҳматидан умид тутиб, ғазабидан сақлаб қоларми деб, розилик излаб, мадраса ва қорихона, масжид қуриб садақаи жория учун ўз дунёи ҳалолини сарф қилиб турган кишилар кўп эди».

Биргина 1876 йилда Марғилон шаҳри ва унга яқин мавзеларда 57 та мадраса, 254 та масжид, 458 та мусулмон мактаблари, шу жумладан 25 та отин ойилар мактаби ва 21 та қорихона бўлгани ва уларда таълим берувчи мударрис ва муаллимлар ўз даврининг маърифатли кишилари эканини инобатга олсак, юқоридаги фикр янада ойдинлашади.

Миддендорфнинг маълумотига кўра, 1877 йилда Марғилон шаҳрида жами 5239 хонадон мавжуд бўлган. Шаҳар тўрт даҳадан иборат. Даҳаларнинг ҳар бирида бозор ҳам мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бирида тахминан 16 тадан маҳаллалар ташкил топган. Мадрасалар – 28 та (417 нафар талабаси билан). Масжид – 214 та (130 нафар мулла, 214 нафар имом, 214 нафар мударрис билан), қорихона – 28 та. Мактаблар – 70 та (780 нафар ўқувчиси билан) бўлган.

«Марғилон алломалари» китобидан

Вакиллик матбуот хизмати

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan