ДолзарбЯНГИЛИКЛАР

Таъзия билдирамиз

Барчамизни Аллоҳ таоло яратган. Тақдирларимизни иҳота қилувчи ягона Зот ҳам фақатгина Роббимизнинг Ўзидир. Қуръони каримда: “…Албатта, биз Аллоҳнинг ихтиёридамиз ва албатта, биз Унинг ҳузурига қайтувчилармиз…” дейилган.

Бугун халқимиз ва уламоларимиз яна катта йўқотишга учради. Узоқ йиллардан бери динимиз ва халқимизга хизмат қилиб келган Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши аъзоси, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов ҳамда Фарғона вилояти Ёзёвон тумани «Билол ибн Рабоҳ» масжидида узоқ йиллар имом-ноиби вазифасида хизмат қилиб келган таниқли уламо, устоз Муҳаммадали домла Узақовнинг вафоти муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фарғона вилояти вакиллиги жамоаси ҳамда барча устозлар чуқур таъзия билдирадилар.

Аллоҳ таоло ҳар иккала уламоларимизни раҳматига олсин, дин йўлида қилган солиҳ ва савобли амаллари билан қабрларини нурга тўлдириб, жойларини жаннатда қилсин! Марҳумларнинг яқинларига эса Аллоҳ сабри жамил берсин!

Вакиллик матбуот хизмати

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Close