Тирноқ ўстириш ва бўяшнинг шариатда рухсат этилган жиҳатлари борми?

Савол: Ассалому алайкум! Динимизда тирноқларни ўстириб юриш ва уларни ҳар хил рангларга бўяш мумкинми?

Жавоб: Ва алайкум ассалом! Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Беш нарса фитратдандир – хатна қилдириш, киндик ости тукларини олиш, тирноқларни олиш, қўлтиқ (юнгларини) олиш ва мўйловни қисқартириш», деганлар.

Тирноқларни фақат хина билан бўяса бўлади. Кимёвий бўёқлар тирноққа сув ўтказмагани сабабли ғусл ҳам, таҳорат ҳам дуруст бўлмайди.

«Сўраган эдингиз» китобидан.

Тавсия этамиз

Leave a Comment