«Тоййиба» масжидида хатми Қуръон якуни (фотолавҳа)

Муборак Рамазон ойининг фараҳбахш кунлари юртимиз узра ўз тароватини таратиб, мўмин-мусулмонлар қалбига сурур бағишламоқда. Рамазоннинг илк палласида масжидларда бошланган хатми Қуръонлар қилинаётган дуоларнинг ижобати сари етаклаётгандай гўё.

Ана шундай файзли кунлар оғушида Муборак ойнинг дастлабки кунларидан бошланган Фарғона шаҳридаги «Тоййиба» масжидида хатми Қуръон ниҳоясига етди. Унда вилоят бош имом-хатиби У.Абдуллаев иштирок этиб, мўмин-мусулмонларни табриклади. Хатми Қуръон сўнггида юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ҳамда динимиз ривожини сўраб дуолар қилинди.

Вакиллик матбуот хизмати

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan