Убайдуллоҳ домла Абдуллаев Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилоятидаги вакили сифатида расман тасдиқланди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 5 июль санасида Фарғона вилоятида меҳнат қилаётган имом-хатиблар иштирокида йиғилиш ўтказилган. Унда ташкилий масала кўрилиб, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Салимжон Қодиров ўз ихтиёрига биноан эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Фарғона вилояти Марғилон шаҳар “Хонақоҳ” жоме масжиди имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев Фарғона вилояти бош имом-хатиби вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.

Айни вақтда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий буйруғи қабул қилиниб, унга кўра – Абдуллаев Убайдуллоҳ Абдурахмонович Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги «Хонақоҳ» жоме масжиди имом-хатиби вазифасидан ажралмаган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилоятидаги вакили вазифасига тайинлансин, – дея қайд этилган.

Убайдуллоҳ домла Абдуллаевга ушбу масъулиятли ва шарафли вазифада Аллоҳ таолодан улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз!

Вакиллик матбуот хизмати

Ижтимоий тармоқларда улашинг!!!

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan