Учрашувлар давом этмоқда

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фарғона вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Салимжон қори Қодиров имом-хатиблар, масжид ходимлари ҳамда масжидлар фаолияти билан яқиндан танишиш, диний соҳадаги фаолият самарадорлигини ошириш, соҳа ходимлари олдида турган муаммоли масалаларга биргаликда ечим излаш, халқ билан яқиндан мулоқот қилиш мақсадида жойларда сайёр учрашувлар ўтказмоқда.

Шу мазмундаги учрашувлар бугун Тошлоқ, Қува ва Фарғона туманларида ўтказилди.

Тадбирда имом-хатиблар ҳамда масжид ходимлари билан бирга жума намозларини ўтишига алоҳида эътибор қаратиши, айниқса, ҳар бир мавзуни кенг доирада, илмий далиллар ва ҳаётий мисоллар ёрдамида ёритиб беришга маърузачилар пухта тайёргарлик кўриши лозимлиги таъкидланди.

Эътироф этиш керакки, бугунги жума маърузаси учун «Ўз жонига қасд қилиш – оғир жиноят» мавзусини танлангани ҳам бежиз эмас. Зеро муқаддас динимизда ўзини ўзи ўлдириш қаттиқ қораланиб, ҳар бир тирик жон саломатлиги кафолатлангани, бир одамни ноҳақ қатл этишдан, ўз жонига қасд қилишдан қайтарилгани, хусусан, Аллоҳ таоло: “Бир-бирларингизни (яъни, мўмин мўминни) ўлдирманг! Албатта Аллоҳ сизларга меҳрибон бўлган Зотдир” (Нисо, 29) мазмунидаги ояти карималарни эшитувчига таъсирчан тарзда етказиб бериш, дарҳақиқат, имом-хатибларнинг асосий масъулиятидан бири экани қайд этилди.

Вакиллик матбуот хизмати

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan