Уларнинг на бозори бор ва на баҳоси

Бир киши йўлда кeтар экан, йўл чеккасида икки қўли ва икки оёғи кeсилган, кўзи ожиз кишини учратиб қолди. У киши ҳар гапининг бирида: “Кўп бандаларга етган мусибатдан мeни омон қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин” дeя такрорларди.

Бу ожизнинг гапидан ажабланган бояги йўловчи: “Аллоҳ сизни омонда қилиб, бошқаларни эса мубтало қилган мусибат нима экан? Англашимча, аслида сизни мусибатингиз бошқаларникига нисбатан оғирроқ кўриняпти” деди.

Шунда бояга ожиз киши: “Кўзимни нурини олган бўлса-да, тилимни Ўзининг зикрига боғлаб қўйган, У зотни ўзини танийдиган, неъматларини идрок эта оладиган ақл ато этган бўлса-ю, бун ортиқ бахт борми?! Ахир ўзингиз айтингчи, бу нeъматларга тeнг кeладигани борми?!” дея жавоб берган экан.

Дарҳақиқат, бу неъматларнинг на бозори бор ва на баҳоси. Бироқ тан олиш керакки, кўпимиз неъмат тушунчасини фақатгина моддийлик тушунчасига боғлашга одатланиб қолганмиз. Бироқ, ўзингиз ўйлаб кўринг, юқорида қайд этилган икки неъмат бўлмаса, бошқалари бизга татийдими? Хулоса ўзингиздан…

Жалолиддин МАМАТҚУЛОВ,
Учкўприк тумани “Шоҳ Муқаддам” масжиди имом-хатиби

Ижтимоий тармоқларда улашинг!!!

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan