“Уммул-қуро” масжиди янги қиёфада

Инсон яшаб турган маскани (уйи), иш жойи, ҳатто охир бориб ўзи қўним топадиган жойи – қабристонни ҳам обод этади. Бу ҳам бўлса, динимиз Исломнинг тинчлик, покизаликнинг устига қурилганига ишора.

Яна шундайин бир маскан борки, мўмин-мусулмон киши у жойни ҳатто ўз уйидан ҳам ортиқ кўради. Чунки бу жойдан у ҳузур-ҳаловат, таълиму тарбия топади. Бу жой, масжиддир.

Истиқлолдан сўнг юртимизда масжидларни обод қилишга катта эътибор қаратилди. Айниқса, охирги йилларда Президентимиз томонларидан ҳам бу борада хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига қилган ташрифи асносида таъмирталаб масжидлар, муқаддас зиёратгоҳ ва қабристонларни обод қилишга алоҳида эътибор қаратишида ҳам миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлашга бўлган эҳтиромнинг юксак ишораси бордир.

– Масжидга кирган одам дунёни, ғам-ғуссани унутади. Бу жойдан ҳаловат ва тарбия олади. Таъбир жоиз бўлса, ер юзидаги энг тинч жой – бу масжид десак муболаға бўлмайди, – дейди Фарғона шаҳридаги “Уммул-қуро” масжиди ҳамда вилоят бош имом-хатиби Т.Эрбўтаев.

Иброҳимнинг: «Роббим, буни омонлик юрти қилгин ва аҳлидан Аллоҳга ва қиёмат кунига имон келтирганларини мевалар ила ризқлантиргин», – деганини эсланг (Бақара, 126). 

Ушбу оятда Байтуллоҳнинг тинчлик-омонлик маскани экани айтилаётган бўлса-да, уламоларимиз “Байтуллоҳ” деганда ер юзидаги барча масжидлар тушинилишини изоҳлаганлар.

Айни вақтда Фарғона вилоятида 198 та масжид фаолият олиб бормоқда. Масжидлар кун-кун янгича қиёфа кашф этиб, ибодатга келувчиларга маънавий ҳаловат баҳш этаётир. Жорий йилнинг дастлабки кунларида Фарғона шаҳрининг Ёрмазор маҳалласида жойлашган “Уммул-қуро” масжиди ҳам миллий ва замонавий уйғунликлик мужассам этган кўринишда таъмирдан чиқарилди.

Эслатиб ўтамиз, аввал мамлакатимиз мустақиллигининг 26 йиллик байрами арафасида вилоятдаги 8 та масжидларда замонавий лойиҳа асосида қурилиш ишлари бошлангани ҳақида хабар берган эдик.

Аввалги ҳолати

Р.Жалилов тайёрлади

Тавсия этамиз

Leave a Comment