Устоз Абдумажид домла Исақов

Исақов Абдумажид Умаржон ўғли – 1956 йили Қўқон шаҳрида таваллуд топган. Ўрта  мактабни тугатгач, Қўқон шаҳар “Саноат моллари” савдосида   ишлаган.
Илк диний билимларни отаси мулла Умаржон қоридан олган. Отаси мулла Умаржон қори 1947-1984 йиллар Қўқон шаҳар “Мадрасаи Мир” масжидида муаззин бўлиб хизмат қилган.
1976 йили ҳарбий хизматдан қайтгач, Қўқон шаҳрида яшаб ўтган катта олим Кулол домла – Мулла Шерали Охунга шогирд бўлиб, у кишидан сарф, наҳв, фиқҳ, ҳадис, тафсир каби диний билимларни ўзлаштирган.
1990 йили шаҳарда янги қад ростлаган “Зайнул-Обидин” масжидида фаолиятини бошлаган.
2000 йилга келиб устоз Абдумажид домла Исақов Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Қўқон шаҳар бош имом-хатиби вазифасига тайинланади.
2011 йилдан бошлаб эса, домла ўз фаолиятини Қўқон шаҳар ҳамда “Мадрасаи Мир” масжиди бош имом-хатиби сифатида давом эттириб келмоқда.
2012 йили Самарқанддаги “Имом Бухорий” халқаро марказида касбий маҳоратларни ошириш бўйича таҳсил олган.
Устоз Абдумажид домла Исақов ўз фаолияти давомида оммавий ахборот воситаларида ҳам мунтазам иштирок этади. Ҳозиргача домла матбуотда 70 га яқин туркум мақолалари ва ойнаи жаҳонда эса 100 га яқин долзарб мавзулардаги чиқишлари билан халқ эътиборини қозонган.
Оила, икки қиз ва уч ўғилнинг отаси ҳамда ўн нафар набираларнинг бобоси. 

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan