Уйга бориш учун рухсат сўраган аёлга эр рухсат бермаса…

Савол: Ассалому алайкум!
–Ушбу саволим эр-хотинлик хусусида. Агар хотин уйига асосан ота-онасини, ака-синглини кўргиси келиб эридан рухсат сўраса, лекин эр бунга хеч қандай шаърий сабабсиз рухсат бермаса хотин қандай йўл тутиши лозим?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
– Ҳанафий мазҳабининг машҳур китобларидан бўлмиш “Баҳрур роиқ шарҳи Канзуд дақоиқ” номли китобда бу ҳақда қуйидагилар ёзилган:
“Тўғри ва фатво берилган гап қуйидагича: “Аёл киши ота-онасининг зиёратига ҳар ҳафтада бир марта у (эри) рухсат берса ҳам, бермаса ҳам чиқади. Маҳрамларнинг зиёратига ҳар йилда бир марта у (эри) рухсат берса ҳам, бермаса ҳам чиқади”.

savollar.islom.uz

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan