Мақолалар

Назм: Ватаним!

Икки олам ардоғида азиз бўлган ўзбекман,
Тарих битган қутлуғ кунда бахти кулган ўзбекман,
Ҳар зафардан юрагида фахри тўлган ўзбекман,
Ўзбекистон саждагоҳим, Аллоҳ суйган чаманим,
Тарихларда қолган охим, талпинганим Ватаним!

Бешигингда камол топди Термизий, Бухорийлар,
Дунёларга номи кетган ҳазрат Марғилонийлар,
Самарқандда Темурийлар, Амир Кўрагонийлар,
Ўзбекистон аллома юрт, азиз тупроқ Ватаним!

Дуогўйлар омон бўлсин, дуоларда толмасин,
Она юртим Ўзбекистон дилда армон қолмасин,
Ўзи берган омонатни элдан бевақт олмасин,
Жаннат юртим Ўзбекистон, боғу бўстон Ватаним,
Аждодларим ардоқлаган номи достон Ватаним!

Турсунали ЭРБЎТАЕВ,
Қўштепа тумани “Мўйи Муборак” масжиди имом-хатиби

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Close