Вилоят бош имом-хатиби «Бурҳониддин Марғилоний» масжидига ташриф буюрди

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

وَمِنْ شَرِّ حَاسِدٍ إِذَا حَسَدَ  سورة الفلق الاية-5

яъни: “ҳамда ҳасадчининг ҳасади ёвузлигидан” (паноҳ сўрайман деб айтинг) (Фалақ сураси, 5-оят). Мазкур оят орқали Аллоҳ таоло ҳасад қилувчининг ёмонлигидан паноҳ сўрашга чақирмоқда. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳасаддан огоҳлантириб шундай деганлар:

إِيَّاكُمْ وَالْحَسَدَ فَإِنَّهُ يَأْكُلُ الْحَسَنَاتِ كَمَا تَأْكُلُ النَّارُ الْحَطَبَ  رَوَاهُ الْاِمَامُ الْبُخَارِيُّ

яъни: “Ҳасаддан сақланинглар. Чунки у худди олов ўтинни егани каби, яхшиликларни ейди(Имом Бухорий ривояти).

Имом Жалолиддин Суютий айтадилар: “Ҳасад икки хил бўлади: ҳақиқий ва мажозий. Ҳақиқий ҳасад бир кишидан неъматнинг йўқ бўлишини исташ; бу ижмоъ ва бошқа далиллар билан ҳаром қилинган.  Мажозий ҳасадни “ғибта” дейилади. “Ғибта” дегани неъмат эгасидан кетмасдан, ўзида ҳам бўлишини орзу қилишдир (буни бизда “ҳавас” дейилади). Дунё ишларида ҳавас қилиш – мубоҳ иш. Ўзгалар қилаётган тоатларни орзу-ҳавас қилиш эса мустаҳабдир”.

Гувоҳи бўлганингиздек, муборак жума кунги мавъиза мавзуси маънавий иллатлардан бўлган – ҳасаддан сақланиш борасида бўлди.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Салимжон қори Қодиров Тошлоқ туманидаги «Бурҳониддин Марғилоний» жомеъ масжидида жума намозини адо этди.

Шунингдек, ташриф асносида вилоят бош имом-хатиби масжидда мўмин-мусулмонлар учун яратилган шарт-шароитлар, имом-хатиблар ва масжид ходимларининг фаолияти билан танишди ҳамда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар борасида керакли тавсияларни берди.

Вакиллик матбуот хизмати

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan