Вилоят бош имом-хатиби Бувайда туманига ташриф буюрди

Ушбу ҳафтада Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев Бувайда туманига ташриф буюрди.

Ташриф давомида вилоят бош имом-хатиби ҳудуддаги масжидлар, унда хизмат олиб бораётган имом-хатиблар фаолияти билан танишди. Учрашув асносида туманда фаолият юритаётган барча масжидларда намозхонлар учун барча шарт-шароитларни муҳайё қилиш, бу борада техник талабларга риоя этиш таъкидланди.

Шунингдек, вилоят бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев пешин намозини «Пошшопирим» масжидида жамоат билан адо этиб, намоздан сўнг «Мусулмон ким ва у қандай бўлиши керак» мавзусида маъруза қилди. Суҳбат сўнггида юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ва динимиз ривожини сўраб дуога қўл очилди.

Вакиллик матбуот хизмати

Ижтимоий тармоқларда улашинг!!!

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan