Вилоят бош имом-хатиби «Дегрезлик» масжидида халқ билан учрашди

Бугун муборак жума куни вилоят бош имом-хатиби Салимжон қори Қодиров Қўқон шаҳрига ташриф буюриб, шаҳардаги «Дегрезлик» масжидида жума намозини адо этди.

Вилоят бош имом-хатиби Салимжон қори Қодиров масжидларда мўмин-мусулмонлар учун яратилган шарт-шароитлар, имом-хатиблар ва масжид ходимларининг фаолияти билан танишди.

Шунингдек, вилоят бош имом-хатиби «Дегрезлик» масжиди жамоа аҳли билан ҳам учрашиб, ҳозирда юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, айниқса, муқаддас динимиз, мўмин-мусулмонлар ибодатларини тўла-тўкис адо этишлари учун яратилаётган имкониятлар – доимо шукроналик билан ҳаёт кечириш мўминнинг имони комил эканидан далолатдир, – дея таъкидлади вилоят бош имом-хатиби С.Қодиров.

Жума намозини адо этиш учун келган жамоа вилоят бош имом-хатибининг «Эҳсоннинг фазилати» мавзусидаги маърузасидан баҳра олдилар.

Вакиллик матбуот хизмати

 

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan