Вилоят бош имом-хатиби «Фиқҳ мактаби»га ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев 2017 йил 15 июнда “Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимиз софлигини асраш – давр талаби” мавзусида ўтказилган анжуманда Фарғонада Марғиноний илмий марказида “фиқҳ –ҳуқуқ мактаби” ташкиллаш тўғрисида фикр билдирган эдилар. Вилоятимизда фаолият олиб бораётган мазкур илмий мактабда таълим олаётганлар билан бўлиб ўтган ўзаро мулоқотда “шаръий-амалий масалалар” фиқҳ борасида жуда кўп изланишлар олиб борилиши, шаръий ва фаръий масалаларни баён қилишда Қуръон ва Расулуллоҳнинг суннатларига таяниш лозимлиги хусусида сўз борди.

Шунингдек, мазкур илмий мактаб қошида ташкил этилган “Қуръон ва тажвид” курсида таҳсил олаётган толиби илмлар билан бўлиб ўтган мулоқотда вилоят бош имом-хатиби тажвидга оид “ихфо”, “қалқала” ҳамда “изҳор” ҳарфлари бўйича қисқа муддатли дарс ўтиб берди. Қуръони карим тиловати  хусусида Ҳақ субҳанаху таоло  ўз каломи шарифида марҳамат қилганидек:  “ ﻭَﺭَﺗِّﻞِ اﻟْﻘُﺮْﺁﻥَ ﺗَﺮْﺗِﻴﻼً ”  – Ва Қуръонни тартил билан ўқи” (Муззаммил сураси 4-оят)  тажвид илмини пухта ўзлаштириш,   Каломи шарифни тиловат қилишни ўргатувчи қисқа курсларда толиби илмлар жидду жаҳд қилиб оз муддатда кўп нарса ўрганишлари лозимлиги таъкидланди.

Вакиллик матбуот хизмати

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan