Вилоят бош имом-хатиби масжидларда қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатларини кўздан кечирди

Мана, бу йил ҳам кумуш қиш фасли ўлкамизга ташриф буюрди. Бу эса дилларга илиқлик бағишлаш қатори яна бир бор барчамизни ҳушёр ва огоҳ бўлишга чорлайди. Шу муносабат билан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги масжидларда куз-қиш мавсумларига тайёргарлик кўриш ва ёнғин хавфсизлиги чораларини янада кучайтириш бўйича алоҳида чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқди.

Шунга кўра, вилоятимиз ҳудудида фаолият олиб бораётган масжидларда намунали ташкил этилиши ва куз-қиш мавсумларига тайёргарлик ҳолатларини ўрганиш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш мақсадида вилоят бош имом-хатиби Салимжон қори Қодиров 1 декабрь санасида Тошлоқ ва Қўштепа туманлари ҳамда Марғилон шаҳарларига ташриф буюрди.

Вилоят бош имом-хатиби ҳудудларга сафар қиларкан, ташриф асносида масжидлар фаолияти, намозхонларга яратилган шарт-шароитлар, хоналарни иситиш тизимлари, таҳоратхона ҳамда ёнғин хавфсизлиги жиҳозлари ҳолатини ҳам ўрганиб, мутахассис ва ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди.  масъулларга зарурий кўрсатма ва тавсиялар бериб ўтди.

Шунингдек, вилоят бош имом-хатиби Салимжон қори Қодиров аср намозини Марғилон шаҳридаги «Худоёрҳожи» масжидида адо этиб, масжид жамоа аҳли билан учрашди.

Учрашувда кексаларни ҳурмат қилишнинг фазли, динимизда покликка бўлган эътибор мавзуларида сўз бораркан, вилоят бош имом-хатиби томонидан айтилган мавзуга оид ояту ҳадислар ҳамда тарихга оид ибратли мисоллар жамоат аҳлида катта таассурот қолдирди.

Учрашув сўнггида юртимиз тинчли ва халқимиз фаровонлигини сўраб дуога қўл очилди.

Вакиллик матбуот хизмати

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan