Вилоят бош имом-хатиби Олтиариқ туманига ташриф буюрди

Ўтаётган ҳафтанинг муборак жума кунида вилоят бош имом-хатиби Салимжон қори Қодиров Олтиариқ туманига ташриф буюрди.

Дастлаб туманнинг «Файзобод» маҳалласи ҳудудида фаолият олиб бораётган «Оқ мозор» жомеъ масжидида бўлиб, унда намозхонлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишилди. Масжид ва унга туташ бўлган қабристон ҳудудида талайгина ишлар амалга оширилгани эътироф этилди.

Фарғона вилоят вакиллиги тавсиялари асосида жойларда фаолият олиб бораётган имом-хатиблар меҳр-мурувватга муҳтож бўлган оилалар, ҳамда имконияти чекланган фуқароларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаб барчага намуна бўлмоқдалар. Жумладан, туман бош имом-хатиби Б.Шерматов бошчилигида тўққизта хонадонга эътибор қаратилиб – уларнинг айримлари жорий таъмирдан ўтказилган бўлса, яна бошқаларига янги уй қуриб берилмоқда. Вилоят бош имом-хатиби ана шу хонадонларга ташриф буюрди.

Ташриф якунида вилоят бош имом-хатиби Салимжон қори Қодиров «Шоҳ Толиб» масжидида жума намозини адо этди. Жума намозини адо этиш учун келган жамоа вилоят бош имом-хатибининг «Ота-онага эҳтиром – вожиб» мавзусидаги маърузасидан баҳра олдилар.

Вакиллик матбуот хизмати

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan