Вилоят бош имом-хатиби «Шоҳимардон»га ташриф буюрди

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев жорий йилнинг 29 ноябрь куни Фарғона туманининг «Шоҳимардон» қишлоғига ташриф буюрди.

Ташриф аввали вилоят бош имом-хатиби қишлоқ фаоллари билан учрашиб, уларнинг ижтимоий-маънавий ҳаёт тарзи билан танишди. Учрашув давомида қишлоқда диний-маърифий ва ижтимоий-маънавий соҳада олиб борилаётган ишлар билан танишилар экан, айни вақтда юртимизда хусусан шу каби чекка ва чегара ҳудудларда бу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришлар ҳақида алоҳида эътироф этилди.

Шундан сўнг, вилоят бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев «Ҳазрати Али» жоме масжидида жума намозини адо этди. Жума намозини адо этиш учун келган жамоа вилоят бош имом-хатибининг «Ҳалол касб – барака калити» мавзусидаги маърузасидан баҳра олдилар.

Fargonaziyo.uz сайти таҳририяти

Ижтимоий тармоқларда улашинг!!!

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan