Вилоят бош имом-хатиби «Хўжа Илғор» масжидига ташриф буюрди

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Салимжон қори Қодиров вилоятнинг ҳудудларига ташриф буюриб, имом-хатиблар ва масжидлар фаолияти билан танишиб келаётгани ҳақида сайтимиз орқали хабар бериб келинмоқда.

Бугун, 12 январь куни вилоят бош имом-хатиби С.Қодиров Риштон туманидаги «Хўжа Илғор» масжидига ташриф буюриб, бомдод намозини жамоат билан адо этди.

Ташриф асносида масжид жамоа аҳли билан ҳам учрашиб, ҳозирда юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, айниқса, муқаддас динимиз, мўмин-мусулмонлар ибодатларини тўла-тўкис адо этишлари учун яратилаётган имкониятлар – доимо шукроналик билан ҳаёт кечириш мўминнинг олий фазилати мавзусида суҳбат қилди.

Ташриф сўнггида вилоят бош имом-хатиби масжид фаолларига керакли тавсия ва маслаҳатлар берди ҳамда юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини сўраб дуога қўл очилди.

Вакиллик матбуот хизмати

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan