Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фарғона вилоят вакиллигида янги тайинловлар

Фозилов Равшанбек Мўминович (вилоят вакиллиги ҳуқуқшуноси) – 1964 йили Марғилон шаҳрида туғилган. 1986 йилда Тошкент Давлат Университетининг юридик факултетини тамомлаган. Мутахассислиги ҳуқуқшунос.
Оилали, 4 фарзанднинг отаси.
Жорий йилнинг 20 сентябридан вилоят вакиллигининг ҳуқуқшуноси вазифасига тайинланди.

Исроилов Яҳёхон Оббосхонович (вакиллик архитектори) – 1977 йили Фарғона вилояти Тошлоқ туманида таваллуд топган. 2005 йилда Тошкент Архитектура-қурилиш институти (бакалавр), 2013 йили (магистратура)ни тамомлаган.
Оилали, 3 фарзанднинг отаси.
Жорий йилнинг 20 сентябридан вилоят вакиллигининг архитектори вазифасига тайинланди.

Собиров Ҳусанбой Зокирович (хўжалик ишлари ёрдамчиси) – 1961 йили Фарғона вилояти Тошлоқ туманида таваллуд топган. 1983 йилда Марғилон қурилиш техникумини тамомлаган. Мутахассислиги техник қурувчи.
Оилали, 3 фарзанднинг отаси.
Жорий йилнинг 20 сентябридан вилоят вакиллигининг архитектори вазифасига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ вилоят вакиллигига янги муҳтасиб (ҳисобчи) тайинлангани ҳақида хабар бергандик.

Вакиллик матбуот хизмати

Ижтимоий тармоқларда улашинг!!!

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan