Водийлик зиёратчилар билан муфтий ҳазратлари иштирокида учрашув ўтказилди

Фарғона вилоятидан муқаддас Ҳаж сафарига йўл олган зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи Мадина шаҳридаги муқаддас обидалар, тарихий қадамжолар зиёратида бўлиб тургани ҳақида хабар берган эдик.

Зиёратчилармизнинг илк гуруҳи  Маккаи Мукаррама сари сафарга отландилар. Шу куннинг ўзида улар «Умра» зиёратини адо этдилар.

Кеча 5-август куни ЎМИ раиси, муфтий ҳазратлари водий (Фарғона, Андижон, Наманган) вилоятлари зиёратчилари билан учрашув ўтказдилар.

Учрашув давомида муфтий ҳазратлари Ҳажнинг фазилатлари ҳамда ҳаж қилувчига оид одоб-ахлоқлар ҳақида суҳбат қилдилар.

Суҳбат сўнггида зиёратчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Вакиллик матбуот хизмати

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan