«Хўжа», «Саид» ва «Бек» авлодлари ҳамда улар билан боғлиқ халқ орасидаги фикрлар асослими?

Савол: Ассалому алайкум!
– Ўзбек ҳалқида «Хўжа», «Саид» ва «Бек» авлодлари мавжуд, «Саид» ва «Хўжа» авлодлар пайғамбаримиз Мухаммад Мустафо (с.а.в.)нинг жуфти-ҳалоллари бўлмиш Хадича бинт Хувайлид (р.а.) ва Оиша (р.а.) онамизнинг фарзанду зурриёдлари, «Саид» ва «Хўжа» авлодидан бўлмиш қизларни оддий аҳолига турмушга бериш мумкин эмас деган фикр мавжуд. Юқорида келтирилган фикрлар тўғрими? Агар нотўғри бўлса, ушбу авлодлар ҳақида қисқача маълумот берсангиз. Аллоҳ рози бўлсин, олдиндан миннатдорчилик билдираман.

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
– Нотўғри. Улар имом Ҳасан ва Ҳусайнларнинг зурриётлари деб айтилади. Қиз бериш тўғрисидаги гап ихтилофли. Аслида улардан қиз олиб, қиз берса бўлади. Кейинчалик, фақиҳлар тенглик тўғрисидаги гап чиққанда бўлмайди дейишган.

savollar.islom.uz

Ижтимоий тармоқларда улашинг!!!

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan