Хорманг деган ҳам мадад

Маълумки, куз мавсуми диёримизда ўзининг алоҳида аҳамиятига эга бўлиб, асосан, бу вақтда ёзнинг жазирама кунларида заҳмат қилиб, кўпчиликнинг ризқу рўзига сабаб бўлган ҳолда Аллоҳдан барака тилаб ерга уруғ тиккан деҳқонларимиз ҳосилни йиғадиган пайт ҳисобланади. Шу кунларда мамлакатимизнинг миллий бойлиги бўлган “оқ олтин”ни ёмғир-сочин кунларга қолмай, уни нест-нобуд қилмаган ҳолда хирмонга топшириш учун жадал суратда иш давом этмоқда.

Чаноқларда товланиб турган пахта элим-юртим деган ҳар бир кишини ўз бағрига чорламоқда. Деҳқонга “хорманг деган ҳам мадад”, – дейди доно халқимиз. Ушбу нақлга амал қилган ҳамда жисмоний куч йиғишни ихтиёр қилган имом-хатибларимиз ҳам бир гуруҳ оқсоқоллар иштирокида дала майдонларига ташриф қилиб, пахтакорлар хирмонига барака тилаб, дуога қўл очдилар.

Вакиллик матбуот хизмати

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan