Хуш келдинг, моҳи Рамазон!

Ассалому алайкум, азиз юртдошлар!  Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фарғона вилояти вакиллиги ҳамда fargonaziyo.uz сайти жамоаси сиз азизларни муборак Рамазон ойи билан чин қалбдан муборакбод этади. Илоҳо, бу ой барчамиз учун илм ва ибодат, сакинат ва фароғат ойи бўлсин!

Бу муборак ойда бизнинг жамоамиз сиз азизларга зиё улашиш истагида «Фарғона» ва «Рухсор» телевидениеси ҳамда радиоканаллари билан ҳамкорликда ажойиб туҳфалар тайёрлаган. Жумладан, ҳар куни саҳарлик ва ифторлик вақтларида вилоятимизнинг таниқли уламолари иштирокида видео ва аудио маърузалар, масжидларимиздаги таровеҳ ва хатми Қуръон жараёнларидан фоторепортажлар, диний-маърифий мазмундаги мақолалар ҳамда Рамазон ва рўзага оид аҳкому фатволарни мунтазам бериб боришни мақсад қилган.

Шундай экан, биздан узоқлашмайсиз деган умиддамиз! Бизни кузатишда давом этинг! Раҳмат ва мағфират, ахлоқ ва тарбия ойида зиё осмони узра биз билан сайр қилинг!

Вакиллик матбуот хизмати

Тавсия этамиз

Leave a Comment