Яқин Шарқдаги уруш ҳудудларидан ўзбекистонлик болаларни олиб учган самолёт Тошкентга қўнди

Тошкент халқаро аэропортига махсус парвозни амалга оширган Boeing-757-23P самолёти келиб қўнди. Боғдоддан учган бу самолёт бортида ИШИД жангарилари уруш қилган ҳудудлардан олиб келинган болалар бор.

«Меҳр-2» деб аталган бу операция доирасида 64 нафар ўзбекистонлик бола Яқин Шарқдаги уруш ҳудудларидан Ўзбекистонга олиб келинган. Болаларнинг 39 нафари ўғил, 25 нафари эса қиз. Улар орасида 14 нафар 3 ёшгача ва 2 нафар ота-онасидан айрилган болалар бор.

Ўзбекистон бундай операцияларнинг биринчисини жорий йил 30 май куни (яъни Рамазон ойи вақтида) амалга оширган ва «Меҳр» деб номланган операция доирасида 156 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилганди.

Маълум бўлишича, бугун Ўзбекистонга олиб келинган болалар махсус соғломлаштириш марказига жойлаштирилиб уларга барча ёрдам кўрсатилади. Шунингдек, болаларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тайёрлаш, уларни боғча, мактабларга жойлаштириш ҳам ташкиллаштирилади.

Манба: Kun.uz

Ижтимоий тармоқларда улашинг!!!

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan