Яратилишида ўзинг иштирок этмаган нарсаларга аралашма

Бир куни бир киши капалак ғумбагини кўриб қолди. У ғумбакни қўлига олди ва бир неча соат капалакнинг бор кучи билан пилла исканжасидан қутулишга уринишини томоша қилиб турди. Вақг ўтиб борар, капалак пиллани тарк этишга уринар, лекин бунинг уддасидан чиқолмасди. Унинг умуман кучи қолмаганга ва ғумбак ичида қолиб кетадиганга ўхшарди…

Шунда киши капалакка ёрдам бермоқчи бўлди. У қўлига қайчи олди ва пиллани қирқди. Капалак унинг ичидан осонгина чиқиб олди, аммо унинг танаси заиф, қанотлари эса ёйилмас, танасига ёпишиб турарди. Киши капалакни кузатишда давом этди. У капалак қанотларини ёйиб учиб кетишини кутарди.

Аммо бундай бўлмади. Капалак ўша ҳолича қолди ва ўлди.

Қаттиқ пилла ва капалакнинг кичкинагина тешикдан чиқиш учун бор кучи билан уриниши унинг танаси тўғри шакл олиши ва кучли тана ёрдамида қанотларга куч келиши учун зарур эканлигини, шундагина капалак пилла ичидан чикиши билан қанот қоқишга тайёр бўлишини бу инсон қайдан ҳам биларди. Хулоса шуки, ёрдаминг фойда келтирмайдиган бўлса ёки бунга ишончинг комил бўлмаса, ҳеч қачон ёрдам берма. Яратилишида ўзинг иштирок этмаган нарсаларга аралашма. Акс ҳолда зарар келтирасан.

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan