Меҳнат миграцияси: ёшларга турли оқимларнинг таҳдиди

Инсон зоти дунёга келар экан унинг табиатида бор сифат ўз ўзидан мавжуд бўлади. Мисол учун: тирикчилик мақсадида ҳалол касб-хунар қилиш. Ҳаётни кузатар эканмиз у ғаройиботларга тўла. Бешикдаги бола она сути ила қорнини тўйғазмоқчи бўлса, йиғлайди, инжиқлик қилади охир оқибат мақсадига етади. Ёш гўдак қорнини тўйғазиш учун оч қолишни хоҳламагани учун ҳаракат қилади.

Ҳозирги  келиб замон ривожланаётган бир вақтда, дунёнинг турли мамлакатларига ишлаш мақсадида турли ҳил мамлакатларга мигрантлар оқими кучайиб бормоқда. Албатта бу тирикчилик мақсадида бўлаётган ҳаракат. Динимиз ҳам инсонларни касб-ҳунар эгаллаб тирикчилик қилишга амр этади.

Миграция масаласида юртимизда ҳам кўплаб ижобий ўзгришлар амалга оширилаётгани қувончли ҳолат.  Айни кунларда бизнинг юртимиздан ҳам чет элларда қонуний иш фаолиятини амалга ошираётган юртдошларимиз ҳам бор.  Шу билан бирга ноқонуний йўл билан ҳам юртимиздан чиқиб ишлаётган юртдошларимиз афсуски кўпчиликни ташкил қилади. Афсусланишимизга сабаб бор албатта. Сабаби шуки, ноқонуний йўл билан ишлаш мақсадида чиқиб кетган юртдошларимиз қандай ҳолатда, нима иш билан машғул, борган юртида арзигулик иш топа олганми, деган кўплаб саволлар одамни қийнаб, ўйлашга мажбур қилади. Айниқса ноқонуний чиқиб кетган ватандошларимиз борган юртида то соғ саломат етиб келганини иш жойини топганини хабарини бермагунчча  уйидаги яқинлари, ота-онаси қандай ҳолатда эканини билгунгача юракларини ҳовучлаб, ҳавотирда бўлишади. Борган жойида ишларини, тирикчилигини топиб эплаб кетса бу яхшидур, аммо топа олмасачи, уни алдаб у ерларга олиб бориб одам савдоси қурбони бўлишига сабаб бўлса, ким унга ёрдам қўлини чўзади? Ким унга иссиқ жой беради? Ҳеч ким. Инсон бу ҳолатга тушганидан сўнг унга ёрдам қўлини чўзган одам у учун қаҳрамон, энгн яхши инсон бўлиб кўринади.

Кўпинча ўзларини “беғараз ёрдам қулларини чўзувчи” кишилар қилиб кўрсатган соҳта инсонлар ишончни қозониб, соддалигидан фойдаланиб ўз домига илинтираётганлар жуда кўплаб топилади. Ҳозирда кўплаб гувоҳи бўлаётган ҳолатлардан бири ўз халаскорини гап-сўзларига ишониб турли хил оқим ва фирқаларга қўшилиб, оқибатда унда на дин, на эътиқоддан хабари  ватандошимизни  юртига қарши тарбиялаб, ўз домига тортаётгани, бунинг оқибатида ватан хоинига айланаётгани, эл юрт олдида ота-онаси, ака-укаси бош кўтара олмай юришгани ачинарли ҳолат.

Юқоридаги ҳолатлар кузатилмаслиги учун биз нима қилишимиз керак? Нима қилсак барчамиз учун яхши бўлади?

Биринчидан. Фарзандларимизга Аллоҳни ва Унинг пайғамбарини танитиш. Ҳозирга келиб китоб дўконларида кўплаб Қуръоннинг таржималари, пайғамбаримиз Муҳуммад саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларининг таржима қилинган тўпланмаси кўплаб топилади.

Иккинчидан. Диннинг моҳиятини тушунтириш, бу учун бугунги кунда шароит мавжуд ва олдин ҳам бўлган, фақат ота-онага боғлиқ эканлиги, дастурхон бошида овқатланиб бўлгандан сўнг динга оид бирор бир китоб олиб оиладаги фарзандларига динимиз қандай дин экани, унда тинчликка, бағрикенгликка, ота-онага яхшилик қилишга, фақат инсонни маърифатга бошлаш, жоҳилликдан йироғда бўлишга даъват этади.

Учинчидан. Ватанга муҳаббатли қилиб тарбиялашимиз ва шунга мажбурлигимизни ёдимиздан чиқармаслик шарт. Табиийки, инсон фарзанди қаерда, қайси мамлакатда дунёга келса ана шу ер унинг учун қадрли ватанга айланиб қолади. Киндик қони тўкилган жой инсон учун муқаддасдир.

Демак ватанни севиш,ундаги бор нарсаларни  ардоқлаб, соғиниб яшаш инсоният фитратида мавжуд бўлган нозик ҳис туйғудир.

Тўртинчидан. Уларни назорат қилиш ва огоҳлантириш.Кўплаб оқим ва фирқалар ўз фаолиятини, ғояларини ҳозирда интернет тармоғларида жадаллик билан олиб бораяпти. Ҳозирги таҳликали замонда интернет  тармоғи орқали тарқатилаётган ғаразли маълумотлар, вайронкор ғоялар, одоб-ахлоқни емирувчи иллатлар, ёш авлоднинг ҳар бирига таъсир ўтказмоқда. Интернетни нотўғри ишлатиш хатарли оқибатларга, жумладан, инсонни адашишига, онги заҳарланишига оқибатда эса ватанга қарши чиқишига сабаб бўлади. Дин ниқобидаги ғаразли кимсалар ёшларни ўз тузоқларига илинтиришда интернетдан усталик билан фойдаланмоқда. Ўзларини “яқин дўст” ёки “ҳидоятга чорловчи” сифатида танитиб, ёшларни тўғри йўлдан чалғитишмоқдалар. Яна шундай ҳолатлар кузатиладики бузғунчилар айрим ёшларни соддалиги, эътиқоди сустлигидан фойдаланиб, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш каби баҳоналар билан ўз тузоқларига илинтиришга ҳаракат қилади. Ачинарлиси бу ҳолат бизнинг ёшларимизни ҳам четлаб ўтгани йўқ.

Ўйламасдан қадам босиб, хатога йўл қўйган киши пушаймон бўлади.Халқимиз бежизга айтмаган “Сўнгги пушаймон ўзингга душман”, деб. Хожа Самандар Термизий ҳазратларининг ибратли жумлаларидан мисол:

Душман иши аввал ҳийлаю найранг,

Сўнг ҳужум бошлайди, қилади гаранг.

Бу селнинг йўллари тўсилмаса гар.

Юзланар беҳисоб фитна-ю зарар.

Фитна йўлин бугун тўсмасанг маҳкам,

Эртага кучаяр бўлиб мустаҳкам.

Аллоҳ таоло инсонни азизу мукуррам қилиб яратган. Азизу мукуррамлиги унга берилган ақл биландир. Бу неъмат бошқа ҳеч қайси махлуқотларга берилмаган, фақат инсонга берилган. Киши ўз динини, миллатининг, тарихини билмас экан уни ҳақ йўлдан адаштириш осонгина амалга оширилади.

Лазизбек Суярқулов,

Қўштепа туни “Мўйи муборак” масжиди имом-хатиби

Тавсия этамиз

Leave a Comment