Ёшларни ўргимчак тўридан асраш долзарб вазифа

Замон ўзгаришлиги билан инсонлар ҳам замонга мослашиб ўзгариб бораверади. Биз хоҳлаймизми ёки йўқми ҳар бир ишимизда ижтимоий тармоқ орқали бирор бир ахборот олишга мажбур бўлмоқдамиз. Хозирги вақтда интернет орқали ахборот тармоқлари кенг ривожланаётган замонда яшаяпмиз. Тараққиётга интилаётган ёшларимиз турли хил маълумотларни ўқиб-билиш имкониятига эга бўляптилар. Аммо шу ахборотлардан лоқайдлик билан кўр-кўрона фойдаланиш натижасида ўзлари билмаган ҳолда адашиб нотўғри диний экстремистик оқимларнинг алдовларига ишониб қолмоқдалар. Ваҳоланки ҳушёр ва огоҳ бўлиш талаб қилинаётган бу даврда  турли хил ахборотларни ўқиб уни таҳлил қилиб, натижасини ўйлаб унга киришиш лозим бўлади. Интернетда ҳар хил асоссиз ахборотлар, инсонлар онгига жуда салбий таъсир кўрсатадиган, тубсиз жарга ҳам олиб борадиган маълумотлар бор.

“Интернетга ин қурган ўргимчаклар” китобида ахборот хуружларини олдини олишда қуйидаги фикрлар келтирилади: “Ёшларнинг билимини ошириш, уларда воқеа-ходисалар моҳиятини таҳлил қилиш малакасини шакллантириш. Токи ўзлари оқни қорадан ажратиб олиш имкониятига эга бўлсинлар” деб айтилган.

Ёшларимиз компьютер, интернетга кириб уни бошқаришни шунчалик уддалайдиларки, компьютер ўйинларини айтмаса ҳам бўлаверади. Шунинг учун интернет тармоғидаги террор, диний экстремизм, мутаассибликка даъват қилувчи ахборотларни тез таҳлил қилиб, оқни қорадан ажратувчи бўлиши керак. Муқаддас динимиз инсонларни доимо тўғриликка, аҳил-иноқ бир-бири билан яхши муомалада бўлишга чорлаб келади. Интернетга ўрнашиб олиб, ахборот тарқатаётганларнинг сўзлари ёлғон, бузғунчилик, душманликдан иборат бўлиб, билимсиз ёшларни худди “Ўргимчак тўрига” илинган ҳашарот каби хохлаган йўлига солади. Шундан билинадика уларнинг йўллари нотўғридир. Ҳамма халқнинг ўз йўли бўлгани каби, бизнинг ҳам ўз тараққиёт йўлимиз бор. Шундай экан, Яратгандан фақатгина ўзининг тўғри йўлидан оғишмай боришликни сўраб қолайлик!

Асқаржон ТОЛИБЖОНОВ,
Данғара тумани “Орзиқул Бува” масжиди имом-хатиби

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan